Тоқаев Сағимбаевни МХҚ раиси лавозимидан нима учун озод қилди
ASTANА. Кazinform — Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Ермек Сағимбаевни бошқа ишга ўтиши муносабати билан Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси лавозимидан озод қилиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси — матбуот котиби Айбек Смадияров маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ушбу қарор махсус хизматларни ислоҳ қилиш вазифасини муваффақиятли бажариш учун раҳбариятда кадрлар ротацияси зарурлигини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинган.
Ермек Сағимбаевни ишдан бўшатиш тўғрисида қарор қабул қилишда Давлат раҳбари коррупция ҳодисасига алоқадор шахсларнинг ҳибсга олинишини ҳам ҳисобга олган. Президентнинг сўзларига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бир қатор камчиликларга йўл қўйган. Шу муносабат билан Ички ишлар вазири Ержан Саденовга ҳам интизомий жазо қўлланилди.
Шу куни Давлат раҳбари Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти билан ишчи йиғилиш ўтказди. Президент вазирликка "Қонун ва интизом" тамойилига мувофиқ жамоат тартибини таъминлаш вазифаларини бажаришда полиция ходимларининг хизмат интизомини мустаҳкамлаш ва касбий тайёргарлиги даражасини ошириш бўйича топшириқ берди.
Ички ишлар вазири Ержан Саденовга оддий полиция ходимлари ва офицерлар ўртасида тарбиявий ишларни кучайтириш зарурлиги ҳам эслатилди.
Эслатиб ўтамиз, Президент МХҚнинг янги раисига бир қатор топшириқлар берди.