Тоқаев Қозоғистонда Хитойнинг йирик ОТМ филиалини очишдан манфаатдорлигини билдирди

XIAN. Кazinform – Яна бир бор таъкидлаб ўтмоқчиманки, биз Хитойнинг йирик олий таълим муассасаларидан бирининг Қозоғистонда филиалини очишдан манфаатдормиз. Бу ҳақда давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев бугун ХХР раиси Си Цзиньпин билан учрашуви чоғида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Тоқаев Қозоғистонда Хитойнинг йирик ОТМ филиалини очишдан манфаатдорлигини билдирди

«Мамлакатларимиз таълим ва илм-фан соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдорлиги ортиб бормоқда. ХХРда техник таълимнинг юқори сифатини ҳисобга олиб, биз Қозоғистонда Хитойнинг йирик олий таълим муассасаларидан бирининг филиалини очишдан манфаатдор эканлигимизни яна бир бор таъкидламоқчиман», — деди Қ.Тоқаев.

Аввал хабар берганимиздек, бугун Пекинда Қозоғистон ва Хитой раҳбарлари музокара ўтказди. Қозоғистон Республикаси Президенти Қ.Тоқаев Хитойга давлат ташрифи билан борди.