Тоқаев атом энергетикасини ривожлантириш ишларини назоратда тутишни топширди
ASTANA. Kazinform — Давлат раҳбари Атом энергияси агентлиги раиси Алмасадам Сатқалиевни қабул қилди.
Ақорда матбуот хизмати хабар беришича, Президент Қасим-Жомарт Тоқаевга агентликнинг 2026 йилда амалга оширган ишлари ва эришган асосий натижалари тўғрисида ҳисобот тақдим этилди.
Давлат раҳбарига атом саноати ва энергетика соҳасига оид маълумотлар берилди.
Жумладан, атом электр станцияси қурилиши, атом фани ва инновацияларни ривожлантириш, мутахассислар тайёрлаш ҳамда соҳадаги лойиҳаларда маҳаллий улушни ошириш масалалари кўтарилди.
Семей ядровий хавфсизлик ҳудудини ташкил этиш, радиоактив чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш, ядровий ва радиациявий хавфсизлик соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида Президент миллий атом энергетикасини ривожлантириш масалаларини алоҳида назоратда тутишни, шунингдек, атом соҳасини ривожлантириш стратегияси доирасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ўз вақтида чоралар кўришни топширди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат раҳбари «Атлетико Мадрид» бош директори Мигель Анхель Хиль Маринни қабул қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Тоқаев Мигель Анхель Хиль Маринни II даражали «Достық» ордени билан тақдирлади.