Того Президенти: Қозоғистон билан стратегик шерик бўлиш имконияти мавжуд

Того Президенти: Қозоғистон билан стратегик шерик бўлиш имконияти мавжуд
Фото: Ақорда

Қозоғистон билан стратегик шерик бўлиш имконияти мавжуд. Бу ҳақда Ақордада Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев билан кенгайтирилган таркибда музокара ўтказган Того Республикаси раҳбари Фор Эссозимна Гнассингбе маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Фор Гнассингбе кўрсатилган шараф учун Қозоғистон томонига миннатдорлик билдирди ва ўзаро манфаатли иқтисодиётнинг турли соҳаларида ҳамкорликка интилишини тасдиқлади.

“Сизнинг Қозоғистонга ташриф буюришга таклифингиз муносабатларимизга янги суръат бағишлайди. Қозоғистон ва Того ўртасида стратегик шерик бўлиш имконияти мавжуд. Мамлакатингиз улкан иқтисодий салоҳиятга эга. Делегациямиз савдо, иқтисодиёт, тоғ-кон саноати, қишлоқ хўжалиги, транспорт, рақамлаштириш соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор. Ҳар томонлама муносабатлар ўрнатишга қаратилган музокараларимиз ҳар икки томон ҳам ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштириш ниятида эканини яққол кўрсатди”, – деди Того президенти.

Давлат раҳбарлари Қозоғистон ва Того ўртасидаги шерикликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар. Шунингдек, музокаралар чоғида сиёсий мулоқотни йўлга қўйиш, савдо-иқтисодий, сармоявий, энергетика, транспорт-логистика ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш, соғлиқни сақлаш ва ҳарбий саноат йўналишларида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилди.

Того Республикаси Президенти Фор Эссозимна Гнассингбе Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 27-28 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Қозоғистонда бўлиши ҳақида аввалроқ ёзган эдик. Бугун Қозоғистон Республикаси Президенти Фор Эссозимна Гнассингбени Ақордада кутиб олди. Кейинроқ икки давлат раҳбарлари кичик гуруҳда музокара ўтказди.

Кенгайтирилган таркиб билан суҳбат чоғида Қ.Тоқаев Қозоғистон Того ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини ва Тогони Африкадаги муҳим ҳамкор сифатида билишини таъкидлади.

Қозоғистон Президенти маслаҳатчиси – матбуот котиби Берик Уали ушбу ташрифнинг мазмуни ва аҳамияти ҳақида гапирди.

Kazinform мухбири интернетда Того Республикаси ва унинг президенти тарихига оид маълумотларни кўриб чиқди.

Сўнгги хабарлар