Титаник яқинида йўқолган сув ости кемаси: океан тубида номаълум қолдиқлар топилди

ASTANA. Kazinform – Шимолий Атлантика океанида ғойиб бўлган «Титан» сув ости кемасини қидириш зонасида қандайдир сузиш мосламасининг қолдиқлари ва бўлаклари топилди, деб хабар беради Kazinform ВВC агентлигига таяниб.
None
Фото: OceanGate

Бу ҳақда АҚШ қирғоқ хавфсизлик хизмати хабар берди. Бироқ, бу парчалар «Титан» батискафига тегишлими ёки йўқми, номаълум.

Қолдиқларни йўқолган сув ости кемасини қидираётган масофадан бошқариладиган машина томонидан топилган.

CNN маълумотларига кўра, ҳозирда мутахассислар олинган маълумотларни текширмоқда.

Соҳил қўриқлаш хизмати қисқа вақт ичида Бостонда вазиятни батафсил баён этиш учун махсус брифинг ўтказишга ваъда берди.

Эслатиб ўтамиз, қутқарувчилар якшанба кунидан бери Атлантика океанининг шимолий қисмида ғойиб бўлган сув ости кемасини қидирмоқда.

Бортида 5 киши бўлган (Франция, АҚШ, Буюк Британия ва Покистон фуқаролари) кичик «Титан» (Titan Sub) қайиғи Шимолий Атлантикада сувга тушган ва «Титаник» кемаси билан танишиш учун 4 минг метр чуқурликка шўнғиган.

Titan Sub – OceanGate компаниясига тегишли кичик сув ости кемаси. Оғирлиги - 10 тонна, узунлиги - 6,7 метр.

Қурилманинг сиғими беш киши билан чекланган ва 96 соат сувга шўнғиши мумкин.

Ҳозирда Америка қуролли кучлари Канада ва Франциядаги ҳамкасблари кўмагида қутқарув операциясида иштирок этяпти.


Сўнгги хабарлар