Тимофей Скатов ва Денис Евсеев Австралиядаги турнирнинг чорак финалига чиқди

теннис
Фото: Sports.kz

Қозоғистонлик теннисчилар Тимофей Скатов ва Денис Евсеев Канберрадаги (Австралия) челленжер турнирининг жуфтлик баҳсларида дебют учрашувини ўтказди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Sports.kzга таяниб.

Жуфтликлар баҳсида қозоғистонликлар маҳаллий Алекс Болт – Люк Сэвил дуэтига қарши баҳс олиб борди ва учта сетда умумий 3:6, 7:6 (7:3), 10:7 ҳисобида зафар қучди. 1/8 финал босқичидан ўрин олган учрашув бир соату 38 дақиқа давом этди.

Чорак финал ўйинида Скатов ва Евсеев Колумбия-эквадор жуфтлиги Диего Идальго - Кристиан Родригес билан ўйнайди.

Сўнгги хабарлар