Тимофей Скатов Италиядаги турнирининг иккинчи босқичига чиқди

Тимофей Скатов
Фото: olympic.kz

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик теннисчи, дунёнинг 277-ракеткаси Тимофей Скатов Барлетта (Италия) шаҳрида ўтказилаётган челленжер турнирининг иккинчи даврасига йўл олди.

Биринчи даврада қозоғистонлик теннисчига жаҳон рейтингида 626-ўринни эгаллаб турган корт эгаси Андреа Гуэррири рақиблик қилди.

Уч соату 35 дақиқа давом этган баҳсда Скатов рақибини 6:4, 4:6, 7:5 ҳисобида мағлуб этди.

Тимофей 4 эйс билан 16 та брейк-пойнтдан 8 тасини фойдаланди. Андреа 7 та брейк (19 брейк-пойнт) билан ажралиб турди.

Тимофей Скатов чорак финалга чиқиш учун дунёнинг 166-ракеткаси, Австрия вакили Филип Мисолич билан куч синашади.

Сўнгги хабарлар