Тимофей Скатов Германиядаги турнирнинг чорак финалига чиқди

None
Фото: olympic.kz
ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг иккинчи, дунёнинг 138-ракеткаси Тимофей Скатов Германияда ўтказилаётган челленджер турнирининг чорак финалига чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Мусобақанинг олтинчи ракеткаси сифатида қайд этилган Т.Скатов дастлаб жаҳон рейтингида 748-ўринни эгаллаб турган Люксембург вакили Крис Родешни 6:4, 3:6, 6:2 ҳисобида мағлуб этди.

Қозоғистонлик теннисчининг дунёнинг 190-ракеткаси, украиналик Виталий Сачко билан иккинчи даврадаги учрашуви шу қадар шиддатли кечдики, у 3 соат 39 дақиқа давом этди.

Т.Скатов биринчи сетни 3:6 ҳисобида бой берган бўлса-да, дубл тай-брекда ғалаба қозонди – 7:6 (10:8), 7:6 (9:7).

Мусобақа давомида қозоғистонлик спортчи 2 эйс билан бирга 12 брейк-пойнтдан бештасидан фойдаланди. Рақиб 10 та брейк-пойнтдан олтитасидан унумли фойдалана олди.

Тимофей Скатов ярим финалга чиқиш учун 440-ўриндаги ливанлик Хади Хабиб билан куч синашади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар
telegram