Тимофей Скатов Чилидаги турнирнинг финалига чиқди
Ярим финалда қозоғистонлик теннисчи дунёнинг 203-ракеткаси, аргентиналик Факундо Диас Акоста билан куч синашди.
Т.Скатов биринчи сетда 7:5 ҳисобида зафар қучди.
Иккинчи сетда ҳисоб 1:1 бўлиб турганида аргентиналик теннисчи жароҳати сабаб учрашувни давом эттиришдан бош тортди.
Шу тариқа, Тимофей Скатов ўз спорт фаолиятида учинчи бор челленжер мусобақасининг финалига чиқди.
Соврин жамғармаси 130 000 АҚШ долларига баҳоланган мусобақанинг финалида дунёнинг 76-рақами, мусобақанинг биринчи ракеткаси Т.Скатов яна бир аргентиналик Федерико Кориа билан бош соврин учун кураш олиб боради.
Охирги мусобақа 29 январ куни Астана вақти билан соат 19:00да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик теннисчи Чилидаги мусобақада ярим финалга чиққани ҳақида хабар берган эдик.
Фото: ktf
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ