Ўтган йили Алматига 1,8 миллион сайёҳ келган

ALMATY. Kazinform – Алматида туризм пандемиядан олдинги даражага қайтди. Бу ҳақда шаҳар иқтисодиёт бўлими бошлиғи Дастан Ўмирбаев, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None

Унга кўра, ўтган йили мегаполисга 1,8 миллион сайёҳ келган. Бу 2021 йилга нисбатан 48 фоизга кўп.

«Туристлар даромадининг ошиши тегишли инфратузилмани ривожлантиришга олиб келди. Ўтган йили мегаполисда 2,2 минг ўринли 14 та янги меҳмонхона мажмуаси ишга туширилди. Шаҳар чет элликлар учун тоғ туризми орқали жозибадор. Ўтган йили 150 км узунликдаги 12 та маршрут ва 3 та оромгоҳ ободонлаштирилди», – дейди Дастан Ўмирбаев.

Алмати шаҳар маъмурияти маълумотларига кўра, йил бошидан буён мегаполисга 197 мингдан ортиқ хорижлик сайёҳ ташриф буюрган.

Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар