Tesla бутун дунё бўйлаб ходимларининг 10% дан ортиғини ишдан бўшатади

Tesla
Фото: ALAMY

Қисқартириш тахминан 14 минг ходимга таъсир қилади, чунки Tesla ходимларининг умумий сони 140 минг кишини ташкил этади, деб хабар беради Каzinform агентлиги Electrekга таяниб.

“Ушбу саъй-ҳаракатларнинг бир қисми сифатида биз ташкилотни ҳар томонлама кўриб чиқдик ва бутун дунё бўйлаб ходимлар сонини 10 фоиздан кўпроқ қисқартириш бўйича қийин қарор қабул қилдик. Мен учун бундан нафратланадиган нарса йўқ, лекин буни қилиш керак”, – дейилади Tesla бош директори Илон Маскнинг компания ходимларига йўллаган мактубида.

Бу Tesla охирги ой ичида иккинчи марта қисқартиришлар амалга оширди. Хабар қилинишича, жорий йилнинг февраль ойида Tesla раҳбарларидан жамоадаги “энг муҳим ролларни” аниқлаш, шунингдек, айрим ходимларнинг иш фаолиятини баҳолашни ўтказиш сўралган.

Компания яқинда Tesla электромобиль заводи учун жой қидиришга апрель ойида Ҳиндистонга гуруҳ юборишини эълон қилди. Илон Маск узоқ вақтдан бери Ҳиндистон бозорига киришга интилиб келган, бироқ аввалроқ маҳаллий ҳукумат томонидан мамлакатда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш талаблари билан дуч келган.

Сўнгги хабарлар