Теракт учун жавобгарлар ўз қилмишлари учун жазоланади – Эрон президенти

Эронда пайшанба куни теракт қурбонлари хотирасига мотам куни эълон қилинди, уларнинг сони 100 дан ошди. Эрон президенти Иброҳим Раиси жиноятчиларни жавобгарликка тортишга чақирди, деб хабар беради Каzinform агентлиги IRNAга таяниб.

Эрон
Фото: Irna

Иброҳим Раиси Кермандаги 103 кишининг ҳаётига зомин бўлган портлашлар учун жавобгарларнинг барчаси жазоланишини айтди. Ички ишлар вазири Аҳмад Воҳидий ҳам айбдорларни қаттиқ жазолашга ваъда берди.

“Бу жиноятни содир этганлар тез орада қўлга олиниши ва террорчилар ўзларининг қабиҳ қилмишлари учун жазоланиши аниқ”, – деди Раиси.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Эроннинг Керман шаҳрида содир этилган ҳужумни кескин қоралади ва айбдорларни жавобгарликка тортишга чақирди. Европа Иттифоқи ҳам Эрон халқига ҳамдардлик билдирди.

Эрон ҳукумати 4 январни бутун мамлакат бўйлаб қора кун деб эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, Кирмонда Қосим Сулаймоний дафн этилган қабристонга олиб борувчи йўллардан бирида иккита портлаш содир бўлган эди. Қурбонлар сони 103 кишига етди, 170 нафар фуқаро тан жароҳати олди.

Сўнгги хабарлар