Теннисчи Аружан Сағиндиқова Тунисдаги турнирни муваффақиятли бошлади

ASTANA. Kazinform - Қозоғистонлик теннисчи Аружан Сағиндиқова (WТА рейтингида 829-ўрин) Монастирдаги (Тунис) турнирида яккалик баҳсларида ўз чиқишларини муваффақиятли бошлади, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.
None
Фото: Sports.kz

Сағиндиқова 1/16 финалда Ҳиндистон вакили Смрити Бҳасин (974-ўрин) билан учрашди ва уни икки сетда мағлуб этди – 6:2, 6:3.

18 ёшли қозоғистонлик теннисчининг навбатдаги рақиби Элена Ямшиди (Дания, 1094-ўрин) - Йоана Монева (Болгария, рейтингсиз) бўлади.

Монастирдаги турнирнинг соврин жамғармаси 15 000 долларни ташкил этади.

Аружан Сағиндикованинг кўрсаткичларига келсак, сўнгги бир ой ичида у WТА рейтингида 200 дан ортиқ поғонага кўтарилди.


Сўнгги хабарлар