Теннис чемпионати: Қозоғистон аёллар терма жамоаси саралаш босқичида Польша билан ўйнайди

ASTANA. Kazinform – Шотландиянинг Глазго шаҳрида 2023 йилги жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионати – Билли Джин Кинг кубоги саралаш мусобақасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Қозоғистон теннис федерацияси хабарига кўра, аёллар терма жамоаси саралаш босқичида Польшага қарши баҳс олиб боради.

Польша билан ўйин 2023 йилнинг 14-15 апрел кунлари Қозоғистонда бўлиб ўтади. Ғолиб жамоа финал босқичига йўл олади.

Саралаш баҳси тўртта яккалик ва битта жуфтлик баҳсларидан иборат бўлиб, уч сэтлик форматда ўтказилади.

Бу йил жамоавий жаҳон чемпионатининг финал босқичида илк бор иштирок этган қозоғистонлик қизлар «С» гуруҳида Буюк Британияни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, Испанияга 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Польша терма жамоаси ҳам АҚШ ва Чехияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб, ўз гуруҳидан чиқа олмади. Бироқ Польша терма жамоасида дунёнинг 1-ракеткаси Ига Швентек йўқ эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ таниқли теннисчи Билли Джин Кинг Қозоғистон терма жамоаси билан учрашгани ҳақида ёзган эдик.


Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар