Теннис бўйича дунёнинг собиқ 1-ракеткаси допинг можаросига аралашиб қолди

ASTANА. Кazinform — Теннис бўйича дунёнинг собиқ 1-ракеткаси, “Катта дубулға” турнирининг беш карра чемпиони, Польша вакили Ига Швентек допинг можаросига аралашиб қолди.

Швентек
Фото: Сhampionat.com

Shampionat.com хабарига кўра, теннисчи нима учун Осиёдаги Сеул, Пекин ва Ухань турнирларида қатнашмагани маълум бўлди.

АҚШ очиқ чемпионатидан кейин танаффусга чиққан польшалик спортчи фақат Ар-Риёддаги якуний турнирда иштирок этиб, гуруҳдан чиқа олмади. Шу тариқа, у дунё рейтингида беларуслик Арина Соболенкодан ортда қолиб, иккинчи ўринга жойлашди.

Халқаро теннис агентлиги (ITIA) хабар беришича, Ига Швентек биринчи ракетка сифатида ўйнаганида, август ойида мусобақадан ташқари ўтказилган тест натижасига кўра, тақиқланган триметазидин фойдалангани маълум бўлган. Бу теннисчи вақт зоналари ўзгаргани сабабли ухлашда муаммога дуч келганидан сўнг, Польшада ишлаб чиқарилган мелатонинни билмасдан қабул қилганида содир бўлди.

ITIA теннисчини озгина хато ва бепарволик туфайли бир ойга дисквалификация қилишни тавсия қилди. 27 ноябрь куни спортчи антидопинг қоидаларини бузганини тан олди ва санкцияни қабул қилди. У 12 сентябрдан 4 октябргача учта ўйинга дисквалификаcия қилинди. Ўша вақтни қўшиб ҳисоблаганда тўхтатиб туриш муддати тугашига энди 8 кун қолди, яъни 4 декабрда тугайди. Бундан ташқари, Швентек таҳлилни топширгандан сўнг иштирок этган Цинциннати WTA 1000 турнирида ишлаб топган даромадини йўқотди.

Сўнгги хабарлар