Теннис бўйича ЖЧ: Қозоғистон ўсмирлар терма жамоасининг саралаш турниридаги рақиблари аниқланди.

None
Фото: ҚР теннис федерацияси
ASTANА. Кazinform – Чимкентда теннис бўйича 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг Осиё-Тинч океани минтақаси саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Қозоғистон теннис федерацияси хабарига кўра, 7-13 май кунлари бўлиб ўтадиган ўсмир ўғил болалар ўртасидаги саралаш баҳсларида 16 та жамоа иштирок этади.

Қозоғистон D гуруҳида Тайпей, Ўзбекистон ва Янги Зеландия терма жамоалари билан ўйнайди. 8 май куни Сергей Квак шогирдлари Янги Зеландия билан куч синашади.

Қозоғистон шарафини қуйидаги спортчилар ҳимоя қиладилар: Амир Омарханов (Қарағанди), Занғар Нурланули (Туркистон), Дамир Жалғасбай (Алмати).

Жамоа сардори: Сергей Квак.

Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик ўсмир қизлар илк бор теннис бўйича жаҳон чемпионатига йўлланма олди.

Қозоғистон ўсмир қизлар терма жамоаси сардори Ярослава Шведова шогирдлари билан фахрланишини айтди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ
Сўнгги хабарлар