Теннис бўйича Уимблдон турнирининг соврин жамғармаси рекорд миқдорга етди

ASTANA. Kazinform – Бу йилги Уимблдон турнирининг мукофот жамғармаси рекорд миқдорга етди ва 44,7 миллион фунт стерлингни ташкил қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Қозоғистон теннис федерациясининг хабар беришича, ушбу мусобақанинг соврин жамғармаси ўтган йилга нисбатан 11,2 фоизга, 2019 йилга нисбатан эса 17,1 фоизга кўпайган.

Яккалик чемпионлари ва финалчилар мос равишда 2,75 миллион фунт ва 1,4 миллион фунт стерлинг олади.

Эркаклар ва аёллар ўртасидаги жуфтлик баҳсларининг соврин жамғармаси 2022 йилга нисбатан 10,7 фоизга кўп.

Қозоғистонлик теннисчилар: Елена Рибакина, Юлия Путинцева, Александр Бублик Уимблдонда яккалик баҳсларида иштирок этади. Тимофей Скатов эса саралаш баҳсларида қатнашади.

Жуфтликлар баҳсида Анна Данилина, Александр Недовесов ва Андрей Голубев иштирок этади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар