Теннис бўйича Қозоғистон терма жамоаси Дэвис кубогига тайёргарликни бошлади

ASTANA. Kazinform – Теннис бўйича Қозоғистон терма жамоаси Дэвис кубоги плей-офф босқичига тайёргарликни бошлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Қозоғистон теннис федерацияси хабарига кўра, қозоғистонликлар 16-17 сентябрь кунлари София шаҳрида Миллий теннис марказида Болгария билан плей-офф ўйинини ўтказади.

Айни дамда жамоа сардори Юрий Шчукин бошчилигида Александр Бублик, Тимофей Скатов, Михаил Кукушкин, Андрей Голубев ва Александр Недовесов машғулотлар олиб боряпти.

Бу икки жамоанинг илк учрашуви бўлади. Бунгача Болгария терма жамоаси ҳеч қачон Дэвис кубоги финалига чиқа олмаган.

«Болгария терма жамоаси етакчиси Григор Димитровнинг иштироки ҳақида аниқ маълумот йўқ. У ҳозирча рўйхатда киритилмаган, лекин 15 сентябрда қуръа ташлаш маросими олдидан таркибга киритилиши мумкин. Дэвис кубоги жамоавий мусобақадир. Бу ерда рейтинг кўп рол ўйнамайди. Димитровсиз ҳам Болгарияда яхши теннисчилар бор ва улар ўз мухлислари олдида ўйнашади. Демак, бу осон бўлмайди. Аммо жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритишимиз учун бизга ғалаба керак», – дейди Қозоғистоннинг иккинчи ракеткаси Тимофей Скатов.

16 сентябрда иккита яккалик баҳслари ўтказилади. 17 сентабрда битта жуфтлик ва яна иккита яккалик баҳслари ўтказилади. Учрашув ғолиби келаси йилнинг февраль ойида Дэвис кубоги финал босқичига чиқиш учун кураш олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Осака турнирида Юлия Путинцева ҳам жуфтлик баҳсларида чорак финалга чиққани ҳақида ёзган эдик.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар