Теннис бўйича аёллар ўртасида иккита йирик халқаро мусобақа Қозоғистонда ўтади

ASTANA. Kazinform – 27 февралдан 12 мартгача Астанадаги Миллий теннис марказида ITF World Tennis Tour туркумига кирувчи аёллар ўртасида «BeeTV 40 Women's» ва «BeeTV 60 Women's» мусобақалари бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
None

Қозоғистон теннис федерациясининг хабар беришича, икки турнирнинг умумий соврин жамғармаси 100 000 АҚШ долларини ташкил қилади.

Додада жаҳон рейтингида ТОП-300га киритилган теннисчилар иштирок этади. Жумладан, япониялик Моюка Учиджима (120 WTA), «Катта дубулға» туркумига кирувчи турнирнинг тўққиз карра ғолиби, франциялик Кристина Младенович (150 WTA), россиялик Анастасия Захарова (166 WТА), руминиялик Ирина-Мария Бара (197 WТА), сербиялик Наталья Стефанович (221 WТА) ва бошқалар.

Ушбу баҳсларда Қозоғистон шарафини Анна Данилина, Жибек Куламбаева, Гўзал Айнитдинова, Аружан Сағиндиқова, Дана Байдаулет, Жанель Рустемова каби теннисчилар ҳимоя қилади.

Аёллар ўртасидаги ITF World Tennis Tour олтита тоифадаги $15 000, $25 000, $40 000, $60 000, $80 000 ва $100 000 мусобоқаларни ўз ичига олади. Астанадаги мусобақалар учинчи ва тўртинчи тоифаларга тегишли.

Учрашувлар Qazsport ва Insportнинг Bee TV спорт бўлимида жонли эфирида намойиш этилади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар