Теннис: Анна Данилина жаҳон рейтингида 19-ўринга кўтарилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Аёллар теннис ассоциацияси (WTA) яккалик ва жуфтлик баҳсларининг янгиланган рейтингини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Жуфтлик баҳсларида Варшава турнирининг ғолиб бўлган Анна Данилина 23-ўриндан 19-ўринга кўтарилди.

Шу тариқа А.Данилина жуфтлик баҳсларида ўзининг энг яхши кўрсаткичини такрорлади. У 19-ўринга шу йилнинг 11 июл куни илк бор кўтарилди.

Яккалик баҳсларида Қозоғистоннинг биринчи ракеткаси, Уимблдон чемпиони Елена Рибакина 23-ўринда қолган бўлса, Юлия Путинцева 41-ўриндан 42-ўринга тушиб кетди. Зарина Дияс 245 дан 244 га чиқди.

Рейтингда польшалик Ига Свентек пешқадамлик қилмоқда, эстониялик Анетте Контавейт иккинчи, грециялик Мария Саккари учинчи ўринда.

Жуфтлик баҳсларида бельгиялик Элизе Мертенс, хитойлик Чжан Шуай ва чехиялик Катерина Синякова кучли учликдан жой олди. Елена Рибакина 65-дан 66-га тушиб кетди.



Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Фото: ktf.kz

Сўнгги хабарлар