«Telegram»нинг Қозоғистон учун масъул бўлган офиси Астана шаҳрида очилади
ASTANА. Кazinform - Сенатнинг ялпи мажлисида Hақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Жаслан Мадиев «Telegram»нинг Қозоғистон учун масъул офиси қайси шаҳарда очилишини маълум қилди.
“Астана халқаро молия маркази негизида «Telegram»нинг офисини очмоқдамиз. Контент модерацияси учун масъул бўлган аниқ шахс аниқланади. Агар зўравонликка чақириш ёки наркотик моддалар савдоси билан боғлиқ қонун бузилиши ҳолатлари қайд этилса, Telegram бизнинг сўровларимизни тезда кўриб чиқади, каналларни блоклайди ва бартараф этишга ёрдамлашади”, — деди вазир.
Аввалроқ Telegram Қозоғистонда ўз вакилини тайинлаб, ваколатхонасини очиши ҳақида хабар берилганди.
Аммо офис қайси шаҳарда бўлиши айтилмаган эди.
“Шунингдек, биз ноқонуний контентни тезкорлик билан олиб ташлаш ва бузғунчи каналларни блокировка қилиш учун Telegram платформаси билан фаол ҳамкорлик қилмоқдамиз. Қонунчилигимизга кўра, энди Telegram, WhatsApp ва TikTok каби интернет платформалар Қозоғистондаги ўз вакилини тайинлаши шарт. Telegram билан уларнинг вакилини тайинлаш ва офис очиш бўйича келишувга эришилди — бу контент назоратини кучайтириш йўлидаги муҳим қадамдир”, — деди Жаслан Мадиев.