Telegram 3 йил ичида биринчи марта катта муваффақиятга эришди

ASTANА. Kazinform — 2024 йил мессенжер учун жуда муваффақиятли йил бўлди. Бу ҳақда унинг асосчиси Павел Дуров маълум қилди.

Telegram
Фото: Pexels

Павел Дуровнинг сўзларига кўра, мессенжер уч йиллик монетизациядан сўнг биринчи марта даромад олишни бошлаган.

— Жорий йилда Теlegram Premium обуначилари сони уч баравар кўпайиб, 12 миллиондан ошди. Рекламадан тушган даромадимиз ҳам бир неча баробар ошди. Натижада 2024 йилда Теlegramнинг умумий даромади 1 миллиард доллардан ошди ва биз йилни криптоактивларни ҳисобга олмаганда 500 миллион доллардан ортиқ пул захираси билан якунлаймиз, - деди Павел Дуров Теlegram-каналида.

Унинг таъкидлашича, Теlegram тўрт йил давомида қарийб 2 миллиард долларлик қарз мажбуриятларини ўтаган, уларнинг салмоқли қисми шу йилнинг кузида тўланган.

Аввалроқ Қозоғистонда Тelegram офиси очилиши ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар