Тбилисидаги намойишлар чоғида Ички ишлар вазирлигининг 113 нафар ходими яраланди
ASTANA. Kazinform - Намойишчиларнинг агрессив гуруҳлари полициячиларга ҳужум қилди, дея хабар беради Кazinform агентлиги Грузия Ички ишлар вазирлигига таяниб.

“Охирги бир неча кун ичида норозилик намойишларида Ички ишлар вазирлигининг 113 нафар ходими тан жароҳати олди, улардан тўрт нафари поликлиникада қолмоқда”, — дея қўшимча қилди ИИВ.
2 декабрга ўтар кечаси намойишчиларнинг тош отиши, буюмларни ёқиб юбориши ва пиротехника воситаларидан фойдаланиши оқибатида 21 киши жабрланди.
Аввал хабар қилинганидек, Грузия мухолифати расмийларнинг Евроиттифоққа қўшилиш бўйича музокараларни 2028 йилгача тўхтатиб қўйиш қарорига қарши норозилик билдирмоқда.
Полиция Тбилисининг асосий кўчаларидан бири Руставели проспектини олдиндан тўсиб қўйган, бироқ бу одамларнинг тўпланишига тўсқинлик қила олмади.
Бир кун олдин мухолифат митинги ва ҳибсга олишлар бўлиб ўтган Батумида бир неча минг киши кўчаларга чиқди. Одамлар ҳибсга олинганларга норозилик билдириш учун шаҳар суд биноси томон юришди.
Поти, Рустави, Телави ва Кутаиси шаҳарларида, яъни мамлакатнинг барча асосий шаҳарларида ҳам мухолифат митинглари бўлиб ўтмоқда.
30 ноябрь куни бўлиб ўтган йирик норозилик намойиши чоғида намойишчилар пиротехника отишди, полиция эса дубинка ва сув сочиш билан жавоб берди.