Тбилисида парламент биноси яқинидаги намойишлар чоғида 32 полициячи яраланди

ASTANA. Kazinform – Грузия пойтахти Тбилисида полиция ва намойишчилар ўртасидаги тўқнашувда 40 дан ортиқ киши ҳибсга олинди. Улар орасида жабрланганлар ҳам бор, деб хабар беради Каzinform мухбири.

Полиция применила перцовый газ против демонстрантов в Тбилиси
Фото: newsgeorgia.ge

Тбилисидаги стихияли намойиш Бош вазир Ираклий Кобахидзе пайшанба куни ҳукмрон “Грузия орзуси – демократик Грузия” партияси 2028 йил охиригача Европа Иттифоқига кириш музокаралари масаласини кун тартибига қўймаслик ва бюджет грантларини рад этишга қарор қилганини эълон қилганидан кейин бошланди.

Грузия Ички ишлар вазирлиги жамоат хавфсизлигига таҳдид борлигини иддао қилиб, намойишчиларни бир неча бор тарқалишга чақирган. Бироқ бир кечада кескинлик кучайиб, намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар келиб чиқди.

Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, намойишчилар полицияга қарата шиша бутилкалар, тошлар, металл ва пиротехника буюмларини улоқтириб, инфратузилма, йўл қопламалари ва видеокузатув камераларига зарар етказган. Айрим биноларда ёнғин бўлди, баррикадалар ўрнатилди, Тбилиси шаҳар маъмурияти ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига зарар етказилди.

“Митинг иштирокчиларининг ноқонуний ва зўравонлик ҳаракатлари натижасида ички ишлар вазирлигининг 32 нафар ходими тан жароҳати олди. Улардан баъзилари боши, кўзлари ва танасидан жиддий жароҳат олган. 13 нафар ходим операция қилинди. Жароҳатланганлардан бири ҳамон тиббий муассасада”, — дейилади хабарда.

Грузия Ички ишлар вазирлиги махсус воситалардан фойдаланиш ҳақида огоҳлантириб, митинг "йиғилиш ва намойишлар тўғрисидаги қонун доирасидан ташқарига чиққанини" айтди. Тбилиси марказидаги Руставели хиёбонида йиғилган намойишчиларга қарши хавфсизлик кучлари сув пуркагичлар ва кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган.

29 ноябрь куни эрталаб департамент намойишчилар тарқатиб юборилгани, 43 киши ҳибсга олингани ҳақида хабар берди. Митингда қайд этилган қоидабузарликлар – мулкка зарар етказиш ёки йўқ қилиш, полиция ходимига ҳужум қилиш бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Намойишларга жавобан Грузия парламенти раҳбарияти хавфсизликнинг қизил даражасини эълон қилди. Бундай қарор Европа Иттифоқига кириш бўйича музокаралар тўхтатилгани сабабли қабул қилинган.

“Қизил даража даврида таҳдиднинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, Грузия парламентига парламент аппарати раҳбари томонидан тайинланганлардан ташқари ҳеч ким киритилмайди”, — дейилади қонун чиқарувчи орган матбуот хизмати хабарида.

Намойишчиларга Грузия президенти Саломе Зурабишвили ҳам қўшилди. У ҳокимиятни яна парламент сайловларини ўтказишга чақирди.

Аввал хабар қилинганидек, ҳукмрон партия президентликка собиқ футболчи Михаил Кавелашвилининг номзодини илгари сурди. Грузия мухолифати 26 октябрдаги сайловлардан кейин мунтазам намойишлар ўтказишга ваъда берди.

Эслатиб ўтамиз, Грузия парламенти ялпи мажлисда президентлик сайловлари санасини белгилаган эди.

Овоз бериш учун 85 нафар парламент аъзоси рўйхатга олинган. Сайловни 14 декабрда ўтказишни 80 нафар депутат қўллаб-қувватлади, уларнинг ҳеч бири эътироз билдирмади.

Сўнгги хабарлар