Кавелашвили Грузия президентлигига номзод сифатида кўрсатилган
ASTANA. Kazinform — Грузиянинг ҳукмрон “Грузия орзуси – Демократик Грузия” партияси депутат Михаил Кавелашвилини мамлакат президентлигига номзод сифатида кўрсатди, дея хабар беради Синьхуа ахборот агентлиги.
Бу ҳақда чоршанба куни "Грузия орзуси" сиёсий кенгашининг брифингида маълум қилинди.
Президентликка номзодни партиянинг ҳурматли раиси Бидзина Иванишвили таништирди.
Унинг сўзларига кўра, сўнгги бир неча йил ичида М.Кавелашвили Грузия миллий манфаатларини ҳимоя қилиш ва мамлакат суверенитетини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшган.
Янги президентлик сайлови 14 декабрь куни бўлиб ўтади. Конституцияда белгиланган янги сайлов тартибига кўра, Грузия президенти энди тўғридан-тўғри умумий овоз бериш йўли билан сайланмайди.
Янги президент биринчи марта янги парламентнинг 150 нафар депутати ва вилоятлардан сайланган 150 нафар делегатлардан таркиб топган 300 кишидан иборат коллегия томонидан сайланади.
2018 йилда Саломе Зурабишвили Грузиянинг халқ овози билан сайланган бешинчи ва охирги президенти бўлди. Унинг ваколати 16 декабрда тугайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Грузияда президентлик сайлови 14 декабрга белгилангани маълум қилинганди.