Тараз шаҳрида сув соҳасига ихтисослашган ОТМ ташкил этилади

Тараз
Фото: Максат Шагырбаев/Kazinform

ASTANA. Kazinform - Президент маслаҳатчиси Қанат Бозимбаев Назарбаев университетида ўтказилган халқаро форумда Тараз шаҳрида сув соҳасига ихтисослашган олий таълим муассасаси ташкил этилишини маълум қилди.

Форумнинг очилишида сўзга чиққан Қанат Бозимбаев мамлакатдаги таянч олий таълим муассасаларидан бири сув хўжалигига ихтисослашганини таъкидлади.

ОАВ вакиллари Президент маслаҳатчисидан гап қайси университет ҳақида кетаётганига ойдинлик киритишни сўради.

“Тараз шаҳрида Жамбил гидромелиорация институти бор эди, ҳозир уни тегишли вазирликлар кўриб чиқмоқда. Фақат шу сув соҳасига ихтисослашган янги университет яратиш керак. Ҳозир биз ушбу масалаларни кўриб чиқмоқдамиз. Чунки бизда мутахассислар етишмайди. Биз болаларни бошқа мамлакатларга жўнатиб ўтирибмиз. Бизда ҳам мутахассисликлар бор. Лекин ихтисослашган университет ёки институт бўлиши керак”, - дейди Қанат Бозимбаев.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар