Таиландда бўлиб ўтадиган бокс бўйича Осиё чемпионатида Қозоғистон шарафини кимлар ҳимоя қилади
ASTANА. Кazinform — Таиландда бўлиб ўтадиган бокс бўйича Осиё чемпионатида Қозоғистон шарафини кимлар ҳимоя қилиши маълум бўлди.
Миллий Олимпия қўмитаси хабарига кўра, 29 ноябрдан 11 декабрга қадар Чианг Мэй шаҳрида (Таиланд) бокс бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади.
Қозоғистон номидан рингга чиқадиган спортчилар рўйхати маълум бўлди.
Улар:
48 кг - Санжар Ташкенбай
51 кг - Сакен Бибосинов
54 кг - Маҳмуд Сабирхан
57 кг - Оразбек Асилқулов
60 кг - Бейбарис Жексен
63,5 кг - Муҳаммедсабир Базарбайули
67 кг - Дулат Бекбауов
71 кг - Абилайхан Жусипов
75 кг - Диас Молжигитов
80 кг - Ерасил Жакпеков
86 кг - Бекзад Нурдаулетов
92 кг - Сағиндиқ Тоғамбай
+92 кг - Айбек Оралбай.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон аёллар терма жамоаси мураббийлар кенгаши ушбу Осиё чемпионатида иштирок этадиган боксчилар таркибини тасдиқлагани ҳақида ёзган эдик.