Бокс бўйича Осиё чемпионатида иштирок этувчи Қозоғистон аёллар терма жамоаси аниқланди
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон аёллар терма жамоаси мураббийлар кенгаши Осиё чемпионатида иштирок этадиган боксчиларни тасдиқлади.
Қозоғистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, мусобақада қизлар 12 вазн тоифасида мамлакат шарафини ҳимоя қилади.
Осиё чемпионатида иштирок этаётган Қозоғистон терма жамоаси:
48 кг. Айгерим Саттибаева,
50 кг. Алуа Балқибекова,
52 кг. Жазира Орақбаева,
54 кг. Симбат Алиасқар,
57 кг. Улжан Сарсенбек,
60 кг. Виктория Графеева,
63 кг. Аида Абикеева,
66 кг. Милана Сафронова,
70 кг. Наталья Богданова,
75 кг. Диана Мағауияева,
81 кг. Гулсая Ержан,
+81 кг. Елдана Талипова.
Осиё чемпионати 29 ноябрдан 11 декабрга қадар Чианг Мэйде (Таиланд) бўлиб ўтади. Айни пайтда аёллар терма жамоаси Елдос Сайдалин бошчилигида Алмати вилоятида чемпионатга тайёргарлик кўрмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Асел Далиева тўққизқумалақ бўйича 12 карра жаҳон чемпиони бўлгани ҳақида ёзган эдик.