Странжа турнири: Бугун саккиз нафар қозоғистонлик боксчи куч синашади
Мусобақанинг 1/8 финал босқичида қозоғистонлик Қамшибек Қонқабаев ҳамда ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов ўртасидаги жангни мухлислар интиқлик билан кутишмоқда.
Шунингдек, бугун жаҳон чемпиони Бекзад Нурдаулетов илк учрашувида сербиялик Артем Агеев билан учрашмоқда.
Қозоғистон терма жамоадан тўрт нафар боксчи кундузги (17:00) ва тўрт нафари кечки (22:00) баҳсларда иштирок этади.
Қозоғистонлик боксчиларнинг ўйин тақвими:
Кундузги баҳсда:
51 кг. Кенже Муратули- Бишвамитра Чонгтхам (Ҳиндистон)
57 кг. Оразбек Асилқулов - Луис Оливейра (Бразилия)
80 кг. Бекзад Нурдаулетов - Артем Агеев (Сербия)
92 кг Абзал Қуттибеков - Артем Иорданян (Грузия)
Кечки баҳсда:
48 кг. Ернур Қайрат - Лука Кублашвили (Грузия)
67 кг. Темирхан Тезек - Беҳзод Ҳамидов (Ўзбекистон)
86 кг. Бекзат Танатар - Шохжаҳон Абдуллаев (Ўзбекистон)
92 кг дан ортиқ. Қамшибек Қонқабаев - Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон).
Эслатиб ўтамиз, «Странжа-2023» халқаро турнирида қозоғистонлик Қамшибек Қонқабаев ўзининг илк жангида рақибини нокаут билан мағлуб этгани ҳақида хабар берилган эди.
Муаллиф: Адилжан Умбет
Фото: sports.kz