«Странжа» турнири: Қозоғистонлик Қамшибек Қонқабаев рақибини нокаутга учратди

None
ASTANA. Kazinform – Болгария пойтахти София шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича «Странжа-2023» халқаро турнирида қозоғистонлик Қамшибек Қонқабаев ўзининг илк жангида рақибини нокаут билан мағлуб этди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

92 килограммдан юқори вазн тоифасида 1/8 финалда нидерландиялик Стэн Бертенс билан куч синашди. Натижада у иккинчи раунддаёқ рақибини нокаутга учратди.

Шу тариқа, Қамшибек Қонқабаев 1/4 финалга йўлланма олди.

Қозоғистонлик спортчи аввалроқ 2020 йилги Ёзги Олимпиада ўйинларида бронза медалини қўлга киритган, жаҳон чемпионатида эса икки марта кумуш медал соҳиби бўлган. Ва у тўрт марта Осиё чемпионатида иккинчи ўринни эгаллади.


Фото: instagram.com/kamshybek_team

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар
telegram