Стендда отиш бўйича Осиё кубоги: Қозоғистон терма жамоаси бешта олтин медални қўлга киритди
ASTANA. Kazinform – Алмати вилоятида стенддан ўқ отиш бўйича Осиё кубогида қозоғистонлик мерганлар яна бешта олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси маълум қилди.
Қозоғистон терма жамоаси “Скит” дастури бўйича 5 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди.
Аёллар ўртасида Асем Оринбай, эркаклар ўртасида эса Эдуард Эшченко етакчилик қилди. Аралаш жуфтлик баҳсларида Оринбай ва Эшченко финалда қатарликларни мағлуб этиб, мамлакат ҳисобига учинчи олтин медални тақдим этди.
Аёллар ўртасидаги жамоавий баҳсларда Асем Оринбай, Зоя Кравченко ва Адел Садақбаева учлиги чемпион бўлди. Эркаклар ўртасида Давид Почивалов, Эдуард Эшченко ва Илья Пенков биринчи ўринни эгаллади. Максим Почивалов, Артем Седелников ва Владислав Заводиленко эса ўсмирлар ўртасидаги умумжамоа баҳсларида олтин медални қўлга киритди.