Станислав Черчесов Қозоғистон терма жамоасини тарк этди

ASTANА. Кazinform - Футбол бўйича Қозоғистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесов истеъфога чиқди, дея хабар беради Қозоғистон футбол федерацияси.

Станислав Черчесов Қозоғистон терма жамоасини тарк этди
Фото: Қозоғистон футбол федерацияси

Меҳнат шартномаси томонларнинг келишувига биноан бекор қилинди.

Станислав Черчесов 2024 йил июнь ойида Қозоғистон терма жамоаси мураббийлигига тайинланган эди. Унинг қўл остида терма жамоа УEФА Миллатлар лигасида 6 та ўйин ўтказиб, Норвегия термаси билан дуранг ўйнади ва 1 очкога эга бўлди.

Қозоғистон терма жамоасининг мураббийлар штаби тўлиқ таркибда истеъфога чиқди.

- Қозоғистон футбол федерацияси Станислав Саламович ва унинг ходимларига меҳнатлари учун миннатдорчилик билдиради ва уларнинг фаолиятида муваффақиятлар тилайди! Футбол бўйича миллий терма жамоа бош мураббийлигига номзодлар рўйхати кўриб чиқилмоқда, — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон футбол федерациясига янги президент тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар