ЖССТ рўйхатидаги асосий дори воситаларининг 37,5 фоизи Қозоғистонда ишлаб чиқарилади – вазир

министр здравоохранения Акмарал Альназарова, ҚР Денсаулық сақтау министрі Ақмарал Әлназарова
Фото: Солтан Жексенбеков / Kazinform

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти рўйхатидаги асосий дори воситаларининг 62 фоизини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Ҳукумат йиғилишида ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Ақмарал Алназарова шундай режа билан ўртоқлашди.

“Мамлакатимизда дори воситалари етарли бўлишини таъминлаш мақсадида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия этилган асосий дори воситалари рўйхати тузилиб, 283 та дори воситаси танлаб олинди. Ҳозирги кунда ушбу рўйхатдаги 107 та доривор моддалари (37,5%) Қозоғистонда ишлаб чиқарилади. Келгусида қолган 178 та (62,5 фоиз) дори воситаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга устувор аҳамият берилади”, - деди у.

Вазир қишлоқлардаги тиббиёт муассасалари маҳаллий маҳсулотлар билан жиҳозланаётганини таъкидлади.

“Қишлоқ жойларда соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш” Миллий лойиҳаси доирасида тиббиёт муассасаларини лойиҳалаш ва қуришда мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларининг тиббий асбоб-ускуналар маҳсулотлари ишлаб чиқариш мажбурий равишда жорий этилди ва жиҳозлаш кўрсаткичи 72 фоизни ташкил этди”, – дейди Ақмарал Алназарова.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар
telegram