“Сингапур, Швеция”: Ўтган йили Алмати шаҳридан 300 нафар ўқитувчи хорижда амалиёт ўтади
ALMATY. Кazinform - Ўтган йили Алмати шаҳрининг 6 мингга яқин ўқитувчилари хорижда ва Қозоғистонда амалиёт ўташди. Бу ҳақда Алмати шаҳри ҳокими Ерболат Досаев “«Digital Kazakhstan: янги даврда таълим” деб номланган ўқитувчиларнинг август кенгаши чоғида маълум қилди.
Алмати таълим соҳасига самарали хорижий инновацион тажрибаларни жорий этиш мақсадида ўтган йили 207 нафар мактаб, боғча директорлари ва ўринбосарлари, таълим тизими ўқитувчилари Буюк Британия, Швеция, Финляндия, Эстония, Сингапур, Япония, Россияда, 5 минг 700 дан ортиқ ўқитувчи мамлакатда стажировкадан ўтди.
Шаҳар ҳокимининг сўзларига кўра, Алмати шаҳри ўқитувчилари томонидан хорижий инновацион тажриба асосида мактаблар учун 117 та дастур ва лойиҳа, болалар боғчалари учун 35 та лойиҳа ишлаб чиқилган.
“Ўқитувчи таълимнинг асосий бўғини бўлиб қолмоқда, шунинг учун ҳам бизнинг асосий мақсадимиз – ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш”, – дейди Ерболат Досаев.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алмати мактабларида АIга асосланган виртуал репетитор пайдо бўлиши ҳақида ёзган эдик.