Симона Гальперин: Биз Ғазода тинч аҳолининг қурбон бўлмаслигига ҳаракат қиламиз, аммо бу уруш

Симона Гальперин: Биз Ғазода тинч аҳолининг қурбон бўлмаслигига ҳаракат қиламиз, аммо бу уруш
Фото: Адлет Беремкулов/ Kazinform

Исроил Ташқи ишлар вазирлиги бош директорининг Евроосиё ва Болқон бўйича ўринбосари Симона Гальперин Астанадаги брифингда Ғазода тинч аҳоли ўлдирилгани ҳақидаги маълумотлар ҳақида ўз фикрини билдирди, деб хабар беради Каzinform.

“Албатта, операция давомида тинч аҳоли ҳалок бўлиши мумкинлигини тушунамиз. Биз буни бўлдирмасликга борича ҳаракат қиламиз. Шу сабабдан биз 1,5 миллиондан ортиқ варақалар тарқатдик ва уларга “чиқиб кетинглар” дедик. Биз уларни 1 ҳафтадан кўпроқ кутдик. Яъни, 24 соат ичида Ғазони тарк этиш ҳақида хабар беришдан олдин бир ҳафта кутдик. Аммо биз ХАМАС уларни тарк этишга рухсат бермаётганини кўрдик”, – деди Симона Гальперин.

Шунингдек, у Исроил армияси ҳарбий ҳаракатлар олдидан пухта разведка ишларини олиб боришини қайд этди.

“Биз операция ўтказганимизда у ердаги вазиятга қараймиз. Ўнлаб ҳолатлар бўлган, агар ҳарбийлар у ерда болалар борлигини, тинч аҳоли борлигини кўрса, операцияни бошқа вақтга кўчиришади. Тинч аҳоли орасидан қурбонлар бўлмаслиги учун қўлимиздан келганича ҳаракат қиляпмиз. Лекин бу уруш”, – деди Исроил ТИВ вакили.

Эслатиб ўтамиз, Ғазо секторидаги фаластинлик радикаллар Исроил ҳудудига ракета отган ва Исроилнинг маркази ва жанубида алоҳида ҳолат жорий қилинган эди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Исроил армияси Ғазони тўлиқ қуршаб олган ва иккига бўлган.

ҚР Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, ҳозирда Ғазо секторида Қозоғистоннинг 76 фуқароси бор.

Сўнгги хабарлар