Сиань шаҳрида доимий ишлайдиган Қозоғистон павильони очилди
Сиань шаҳрида доимий фаолият юритувчи Қозоғистон павильонини очиш бўйича келишувга эришилди, деб хабар беради Кazinform.
Қозоғистон Республикаси Бош консуллиги 16-20 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган “Ипак йўли 7-халқаро форуми” ва Хитойнинг “Шарқ-Ғарб” ҳамкорлик, сармоя ва савдо кўргазмасида фаол иштирок этмоқда.
Мазкур кўргазма доирасида Қозоғистон Республикаси Бош консуллиги Сиань шаҳри Савдо-саноат палатаси кўмагида доимий фаолият кўрсатувчи Қозоғистон павильонини очиш бўйича келишувга эришди.
Қозоғистон кўргазма павильонининг очилиш ва тақдимот маросимида Шэньси провинцияси губернатори ўринбосари ва Алмати вилояти ҳокими ҳамда бошқа кўплаб олий мартабали меҳмонлар иштирок этиб, кўргазмага ташриф буюрувчиларни қозоқ халқининг бой маданияти, анъаналари ва маҳаллий маҳсулотлари билан таништирдилар.
Бундан ташқари, мазкур тадбир доирасида Қозоғистон Республикаси Бош консуллиги ташаббуси билан Сиань шаҳридаги дипломатик ваколатхона биносида Алмати вилояти маъмурияти билан ҳамкорликда молия институтлари ва хусусий инвестиция компаниялари вакиллари иштирокида бизнес-конференция ташкил этилди. Олдинги В2В музокараларида манфаатдор томонлар иқтисодиётнинг турли тармоқларида келгусида яқин ҳамкорлик қилишдан самимий манфаатдор эканликларини билдирдилар.
Музокаралар натижаларига кўра қурилиш, УКҲ бошқариш, деҳқончилик ва чорвачиликни ривожлантириш, озиқ-овқат маҳсулотларини импорт ва экспорт қилиш ва ҳ.к. б. соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича ўн бешта келишув ва меморандум имзоланди.
Бундай кенг кўламли ва юқори савияда тадбирларни Қозоғистон Республикасининг Сиань шаҳридаги Бош консуллиги биносида ўтказиш ғояси барча томонлар томонидан катта қизиқиш билан қарши олинди.