15:29, 27 Декабрь 2024 | GMT +5
Си Цзиньпин ҚР Президентига ҳамдардлик телеграммаси йўллади
ASTANА. Kazinform – ХХР Раиси Си Цзиньпин Давлат раҳбарига авиаҳалокат муносабати билан ҳамдардлик телеграммаси йўллади. Бу ҳақда Ақорда маълум қилди.
— Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Ақтау яқинида Azerbaijan Airlines компнияси йўловчи самолётининг қулаши оқибатида кўплаб инсонлар, жумладан, Қозоғистон фуқаролари ҳалок бўлгани ҳақидаги хабардан чуқур қайғуда эканини айтди, — дейилади хабарда.
Шунингдек, у ҳалок бўлганларнинг яқинларига Хитой ҳукумати ва халқи номидан ҳамдардлик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Жорий йилда Қозоғистон Президенти 11 та ҳудудда бўлиб, 60 дан ортиқ учрашувлар ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.