Шри-Ланкада президент сайловига 39 нафар номзод рўйхатга олинди

шриланка
Фото: Рixabay

NEW DELHI. Kazinform – Шри-Ланка сайлов комиссияси 21 сентябрь куни бўлиб ўтадиган оролдаги президентлик сайловларида иштирок этиш учун 39 нафар номзодни рўйхатга олди. Бу ҳақда Шри-Ланка сайлов комиссияси раҳбари Рмал Ратнаяке маълум қилди, деб ёзади ТАСС.

Унга кўра, аввалроқ президентлик сайловида қатнашиш учун бадал тўлаган 40 нафар номзоддан бири расмий рўйхатдан ўта олмаган. Шундай қилиб, Шри-Ланка фуқаролари сайлов бюллетенидаги 39 кишидан бирига овоз беради. Улардан 23 нафари сиёсий партиялардан, 17 нафари мустақил номзодлардир.

Шри-Ланка раҳбари лавозимига номзодлар рўйхатига мамлакатнинг амалдаги президенти Ранил Викрамасингхе, мухолифатдаги “Бирлашган миллий кучлар” партияси Сажит Премадаса ва Миллий халқ кучлари алянси етакчилари Анура Кумар Диссанаяка, шунингдек, мамлакатнинг собиқ президенти Готабая Ражапаксанинг 38 ёшли жияни – Намал Ражапакса киритилган.

Шри-Ланка сайлов комиссияси президентлик сайлови учун овоз беришни 21 сентябрга белгилади, чунки Викрамасингхенинг ваколат муддати 17-ноябрда тугайди.

Шри-Ланка Президенти беш йилга сайланади ва икки муддат билан чекланган. Мамлакатда охирги президентлик сайлови 2019 йилда бўлиб ўтган. Сайловда Готабая Ражапакса ғалаба қозонди. Бироқ у 2022 йилнинг июлида норозилик намойишлари туфайли истеъфога чиқди. Ҳозирги давлат раҳбари ўнинг вориси сифатида мамлакатни бошқариб келмоқда.

Сўнгги хабарлар
telegram