Ранил Викрамасингхе Шри-Ланка президенти бўлди

NUR-SULTAN. Кazinform - Чоршанба куни Шри-Ланка президенти вазифасини бажарувчи Ранил Викрамасингхе мамлакат президенти этиб сайланди. Бу ҳақда парламент спикери Маҳинда Япа Абеивардена маълум қилди, дея хабар беради Kazinform ТАSSга таяниб.
None
None

Унга кўра, Викрамасингхе - 134, Даллас Алахаперума - 82, Анура Кумар Диссанаяка 3 та овоз тўплаган. Жами 225 депутатдан 223 нафари овоз берди, иккитаси келмади, бир нечта бюллетенлар ҳақиқий эмас деб топилди.

Шри-Ланка парламенти илк бор президентни бир неча номзодлар орасидан сайлади. Шри-Ланка президенти миллий сайловларда беш йиллик муддатга сайланади. Готабая Ражапакса истеъфога чиққани сабабли, конституцияга кўра, жорий муддат охиригача янги президент қонун чиқарувчи орган томонидан сайланган.

1993 йилда президент Ранасингхе Премадаса (худкушлик ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган) вафоти муносабати билан парламент Дингири Банда Вижетунгни президентлик муддатининг қолган қисмига сайлади. Ўша пайтда у ягона номзод бўлгани учун у бир овоздан сайланган.

Шри-Ланкадаги сиёсий вазият 9 июл куни намойишчилар давлат раҳбари ва бош вазир қароргоҳларини эгаллаб олиши билан кескинлашган. Тартибсизликлар пайтида 100 дан ортиқ киши жароҳатланган.

Викрамасингхе аввалроқ TASSга маълум қилганидек, орол давлати замонавий тарихдаги энг оғир инқирозни бошидан кечирмоқда: валюта, ёқилғи, нефт маҳсулотлари, ўғитлар, озиқ-овқат ва дори-дармонларнинг сезиларли даражада тақчиллиги кузатилмоқда. Унинг сўзларига кўра, мамлакат инқироздан тўлиқ чиқиб кетиши учун камида уч йил керак бўлади.

Фото: tass.ru

Сўнгги хабарлар