Шимолий Кореяда янги мудофаа вазири тайинланди

ASTANА. Кazinform - Но Гван Чхоль 14-чақириқ Олий халқ ассамблеясининг 11-сессиясида Кан Сун Нам ўрнига мамлакатнинг янги мудофаа вазири этиб тайинланди, деб хабар беради Корея марказий телеграф агентлиги.

Шимолий Корея
Фото: Pixabay

Мамлакат ҳукуматида бошқа кадрлар ўзгариши ҳам бўлди.

Ли Ман Су давлат қурилиш назорати вазири, Ким Сон Бин эса Давлат фан ва технология қўмитаси раиси этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, чоршанба кунидан бошлаб Шимолий Корея республикани Жанубий Корея билан боғловчи барча автомобиль ва темир йўлларни бутунлай ёпади. Корея халқ армияси бош штаби ўз баёнотида “9 октабрдан бошлаб Жанубий Корея билан боғловчи темир йўл ва автомобиль йўлларини тўлиқ ёпиб қўйиши” ва “мудофаа тузилмаларини мустаҳкамлаш ишларини олиб бориши”ни маълум қилди.

Аввалроқ Шимолий Корея Жанубий Кореяга яна ахлат билан тўлдирилган шарларни учиргани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар