Шимолий Кореяда амалдорлар оммавий қатл этилди
PYONGYANG. Каzinform – Шимолий Корея ҳукумати август ойи охирида 20-30 нафар амалдорни сув тошқинидан ҳимоя қила олмагани учун қатл қилди. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг Chosun телеканали хабар берди.
Манбага кўра, Шимолий Корея август ойида сув тошқини бўлган ҳудудда ишлаган камида 20 нафар давлат хизматчисини қатл этган. Таъкидланишича, офат етказган зарарни амалдорлар ўз жонлари билан тўлаган. Қатл этилганлар орасида вилоят ҳокимлари даражасидаги амалдорлар ҳам бўлган.
Маълумот учун, жорий йилнинг 31 июль куни Шимолий Корея сув тошқини туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилди. Кучли ёмғир оқибатида мамлакатда 4 мингдан ортиқ уй сув остида қолиб кетган. Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин сув тошқинидан жабр кўрган ҳудудларга ташриф буюрган.
КХДР раҳбари гуманитар ёрдам кўрсатишга тайёр эканликларини билдирган давлатлар ва халқаро ташкилотларга миннатдорлик билдирган ва уларни қабул қилмаган. У мамлакат ҳукумат бошқарувнинг барча соҳаларида ўз кучига таянишини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, сув тошқини етказган зарарни бартараф этишда Шимолий Корея ҳукумати мамлакат аҳолисига таянмоқчи.