Шимолий Корея Япон денгизи томон баллистик ракета учирганини тасдиқлади
ASTANA. Kazinform – КХДР 31 октябрь, пайшанба куни Япония денгизи (Шарқий) томон қитъалараро баллистик ракета учирганини тасдиқлади, деб хабар бермоқда Корея марказий телеграф агентлиги.
Агентлик маълумотларига кўра, КХДР 31 октябрь куни эрталаб қитъалараро баллистик ракета синовини ўтказган, дейилади Мудофаа вазирлиги вакили баёнотида.
“Бугун КХДР Ракета технологиялари бош бошқармаси жуда муҳим синов ўтказди. КХДР етакчисининг буйруғи билан синов учирилиши КХДРнинг стратегик ракета имкониятлари ҳақидаги сўнгги маълумотларни янгилади ва унинг дунёдаги энг кучли стратегик қурол эканини, замонавий ва ишончли эканлигини кўрсатди”, – деб ёзади агентлик.
“Синов учирилиши яқинда минтақавий вазиятни қасддан кескинлаштирган ва республикамиз хавфсизлигига таҳдид солаётган душманларни жавоб чораларини кўриш тўғрисида хабардор қилиш мақсадига тўлиқ мос келадиган тегишли ҳарбий ҳаракатдир”, – дея Ким Чен Ин сўзларини келтирган агентлик.
“Сизни ишонтириб айтаманки, КХДР ҳеч қандай шароитда ҳам ўз ядровий қуролли кучларини мустаҳкамлаш йўналишини ўзгартирмайди”, – дея қўшимча қилди у.
Ўз навбатида, Жанубий Корея қитъалараро баллистик ракеталарнинг учирилишига жавобан Шимолий Кореяга қарши янги санкциялар жорий қилади, деб ёзади Yonhap агентлиги президент маъмуриятига таяниб.