Шимолий Корея янги баллистик ва модернизация қилинган қанотли ракеталарни синовдан ўтказди

Корея марказий телеграф агентлиги (КМТА) маълумотларига кўра, «Хвасонпхо-11да-4,5» деб номланган янги ракета КХДР Ракетасозлик Бош бошқармаси томонидан ўтказилган синовда оғирлиги 4,5 тонна бўлган ўта йирик жанговар каллакни олиб учган.
- Синов учирилишидан мақсад ўта йирик каллакка эга ракетанинг 320 гача бўлган ўрта масофадаги нишонга тегиши аниқлигини ва ўта йирик каллакнинг портлаш қувватини тасдиқлаш эди, — дейилади хабарда.
Шунингдек, Ракетасозлик бошқармаси стратегик қанотли ракеталарни синовдан ўтказгани, унинг ишлаши сезиларли даражада яхшилангани хабар қилинган.
- Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин синовларни назорат қилди ва натижалардан катта мамнунлигини билдирди, - деб ёзади агентлик.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Корея шимоли-шарқий йўналишда қисқа масофали баллистик ракеталарни учиргани хабар қилинганди.