Шимолий Корея яна баллистик ракеталарни синовдан ўтказди
ASTANA. Kazinform – КХДР Япония денгизига 10 га яқин қисқа масофали баллистик ракеталарни учирди, деб хабар беради Жанубий Кореянинг Yonhap ахборот агентлиги.

Айтилишича, ракеталар Пхеньяннинг Сунан туманидан эрталаб соат 6:14 да учирилган ва Япон денгизига қулашдан олдин тахминан 350 километр учган.
"Шимолий Корея ракета учирилишидан ташқи дунёга хабар сифатида фойдаланса-да, бир вақтнинг ўзида 10 га яқин ракета учирилиши унга хос эмас", – деб таъкидлади журналистлар.
“Жанубий Корея ҳарбий раҳбарияти буни мамлакат пойтахти Сеул ва асосий ҳаво базалари ракета учириш зонасига кирган Корея ярим оролига хавф тўғдирадиган “провокацион ҳаракат” сифатида айблади ва кескин жавоб беришга ваъда берди”, – деб ёзади Yonhap.
Япония ҳукумати ҳам Пхеньян томонидан учирилган ракеталар баллистик бўлиши мумкинлигини тасдиқлади.
Бош вазир Фумио Кисида ракеталар Япониянинг эксклюзив иқтисодий зонасидан ташқарига тушгани ва ҳеч қандай зарар келтирмаганини айтди.
Моделга қараб баллистик ракеталар ядро каллаклари билан жиҳозланиши мумкин.
Шимолий Кореянинг бундай ракеталарни синовдан ўтказиши БМТнинг Пхеньянга нисбатан тегишли тақиқини бузмоқда.
Пхеньян аввалроқ 17май куни баллистик ракета синовини ўтказган эди.