Шарқий Қозоғистонда яна бир сув омбори қурилади
Шарқий Қозоғистон вилоятида иккита сув омбори модернизация қилиниб, янги сув омбори қурилади. Бу ҳақда вилоят ҳокими Ермек Кўшербаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.
“Президентимиз ўз Мурожаатномасида сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга алоҳида эътибор қаратди. Республика сув ҳавзаларининг 40% Шарқий Қозоғистон вилоятида тўпланган. Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун сув ҳосилдорликни оширишнинг асосий омилидир. Келгуси йилдан бошлаб Уйдене ва Қандису номли минтақадаги йирик сув ҳавзаларида реконструкция ишлари бошланади. Шунингдек, Зайсан туманидаги Кендирлик дарёсида сув омбори қуриш режалаштирилган”, – деди Е.Кўшербаев Марказий коммуникациялар хизматида ўтказилган матбуот анжуманида.
Шарқий Қозоғистон вилояти ҳокимининг сўзларига кўра, бунинг натижасида суғориладиган ва экиладиган ерлар ҳажми 30 минг гектарга кўпаяди ва дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 830 та фермер хўжалигини сув билан таъминлаш мумкин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Ермек Кўшербаев Астанада Шарқий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ҳақида маъруза қилмоқда.
Аввалроқ вилоят раҳбари Шарқий Қозоғистон вилоятида ўртача иш ҳақи 305 минг тенгени ташкил этишини айтганди.