Шахмат бўйича Осиё чемпионатида 650 нафарга яқин ёш шахматчи иштирок этади

ASTANА. Кazinform – Алмати шаҳрида шахмат бўйича ўсмирлар ўртасидаги 26-Осиё чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Мусобақада Осиёнинг 34 давлатидан 7-18 ёшли 650 нафарга яқин ёш шахматчилар жам бўлди.

Шахмат
Фото: Қозоғистон шахмат федерацияси
Шахмат
Фото: Қозоғистон шахмат федерацияси

 

Бу Қозоғистон мезбонлик қилаётган халқаро шахмат турнирларидаги иштирокчилар сони бўйича рекорд кўрсаткичдир. Кенг кўламли чемпионат KazChess/Қозоғистон шахмат федерацияси, ҚР Туризм ва спорт вазирлиги, Осиё шахмат федерацияси, Алмати шаҳар ҳокимлиги ва Қозоғистон теннис федерацияси кўмагида ташкил этилди. Чемпионатнинг бош ҳомийси - Freedom Holding Corp компанияси.

Ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати минтақа учун шахмат оламидаги муҳим воқеадир. Йил якунида Осиё вакиллари илк бор шахмат бўйича жаҳон чемпиони унвони учун курашади: эркаклар ўртасида амалдаги жаҳон чемпиони хитойлик Дин Лижэнь ва ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу, аёллар ўртасида эса хитойликлар Цзюй Вэньцзюнь ва Тань Чжунъиборлар ҳам бор. Осиё чемпионати келажак шахмат юлдузлари учун старт майдончасидир.

Шахмат
Фото: Қозоғистон шахмат федерацияси

 

“Биз учун бундай нуфузли турнирнинг ўтказилиши юксак ишонч белгиси ва Осиё шахмат федерациясидаги ўрнимизни мустаҳкамлаш имкониятидир. Чемпионат шахматни мамлакатимизда янада эътироф этиш, янги номларни таништириш ва ёш шахматчиларимизга жиддий рақобат тажрибасини орттириш учун катта имконият яратмоқда. Жамоамиз турнирни нафақат сифатли ташкил этди, балки меҳмонларни Қозоғистон маданияти ва анъаналари билан таништирди, уни Алмати шаҳрининг ўзига хос табиатини кўрсатадиган қизиқарли тадбирлар билан тўлдирди”, — деди Қозоғистон шахмат федерацияси президенти Тимур Турлов.

ФИДE байроғи остида Ўзбекистон, Россия, Вьетнам, Ҳиндистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Сингапур, Хитой ва Жанубий Кореядан делегациялар ташриф буюрди.

Шахмат
Фото: Қозоғистон шахмат федерацияси

 

Чемпионат иштирокчилари орасида икки нафар халқаро уста – қозоғистонлик Алдияр Ансат ва Суреш Харш (Ҳиндистон) яқинда учинчи гроссмейстер нормасини бажарган, аёллар ўртасида икки нафар халқаро уста – Амина Қаирбекова (Қозоғистон) ва Мафтуна Бобомуродова (Ўзбекистон) ҳам бор. Шунингдек, 2022 йилги жаҳон чемпионатининг 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги кумуш медали совриндори ва ФИДE аёллар ўртасидаги устаси Нгуен Хонг Нюнг ҳам қатнашади. Иштирокчилар орасида жами 24 нафар ФИДE устаси ва 11 нафар аёл усталари бор.

Чемпионат экологик тозалик ва барқарор ривожланиш шиори остида ўтказилмоқда. 10-20 июнь кунлари Балуан Шолақ номидаги спорт мажмуасида ўтказиладиган чемпионатда Алмати аҳолиси ва шаҳар меҳмонлари иштирок этиб, шахмат бўйича янги ғалабаларга гувоҳ бўлишлари мумкин.

Онлайн кўрсатув Qazsport сайтида эфирга узатилади.

Сўнгги хабарлар