Шахмат бўйича 2022 йилги жаҳон чемпионати Алмати шаҳрида бўлиб ўтади

ALMATY. Кazinform – Алмати шахмат бўйича 2022 йилда рапид ва блиц ўйинлар бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади, дея хабар беради Кazinform мухбири Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) сайтига таяниб.
None

«ФИДЕ 2022 йилги рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпионатининг санаси ва жойини тасдиқлашдан мамнун.

Нуфузли тадбир Қозоғистоннинг энг йирик мегаполиси — Иле Алатауи тоғ ёнбағирларида жойлашган Алмати шаҳрида бўлиб ўтади, деб хабар беради ФИДЕ.

Чемпионат 25 декабрдан (спортчиларнинг келиши ва турнирнинг очилиш маросими) 30 декабргача (ўйинларнинг сўнгги куни ва ёпилиш маросими) бўлиб ўтади.

«Кўплаб давлатлар (100 дан ортиқ) Қозоғистон учун визасиз режимдан, шунингдек, Виза-миграция портали орқали бериладиган бир марталик электрон виза олишнинг соддалаштирилган тартибидан фойдаланиши мумкин», — дейилади федерация ахборотида.

Муаллиф: Зарина Туғанбаева


Сўнгги хабарлар