Шаҳзода Гарри ўз мемуарида Шимбулақга ташрифи ҳақида гапириб ўтган
«2014 йилда шаҳзода Гаррини таниган Норвегиялик яқин дўстим ва саёҳатчи шаҳзода Гаррини тоғ-чанғи курортида ўтказиш учун олиб келишни таклиф қилди. Қишда у севгилиси Крисида билан бирга шаҳзода Гаррини олиб келди», — деди Ержан Еркинбаев сайёр ҳайъат йиғилишидан сўнг журналистлар саволларига жавоб берар экан.
Унинг сўзларига кўра, меҳмонлар Қозоғистонда бир неча кун бўлган ва уларга ҳаммаси ёққан.
«Ушбу эпизод мемуарга киритилганидан хурсандмиз.
У жуда оддий, ҳимояланган шахс бўлса-да, хавфсизликни таъминлашдан бош тортди. У ҳар қандай ёпиқ ВИПларга ва одамлар оқимини чеклашга қарши эди. У Шимбулақда бошқа одамлар билан очиқ майдонда овқатланар, ҳамманинг кўз ўнгида бемалол кийим алмаштирарди. Яъни, чанғи курортининг мутлақо оддий меҳмони. Оддий хулқ-атвори туфайли одамлар уни танимади», - дея қўшимча қилди Ержан Еркинбаев.
Муаллиф: Серик Сабеков