Сербиядаги турнирда Жибек Қуламбаева ғолиб чиқди

None
Фото: ktf.kz
ASTANA. Kazinform – Сербиянинг Куршумлия-Баня шаҳрида бўлиб ўтган ITF W25 турнирида қозоғистонлик Жибек Қуламбаева ғолиб бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонлик теннисчи сўнгги баҳсда Польша вакили Мартина Кубка билан бирга беларуслик Александра Азарко ва россиялик Виктория Бородулина билан маҳорат кўрсатди.

Ж.Қуламбаева ва М.Кубка 6:3, 6:3 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа, Жибек Қуламбаева жорий мавсумдаги иккинчи ITF кубогини ва спорт карьерасидаги 21-кубогини қўлга киритди. Айни пайтда у жуфтлик баҳсларида жаҳон рейтингида 198-ўринни эгаллаб турибди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар
telegram