Сайёҳлар Қозоғистон миллий боғларига тез-тез ташриф буюришни бошладилар
ASTANA. Kazinform - ҚР Туризм ва спорт вазири Ермек Маржиқпаев сайёҳларнинг мамлакат миллий боғларига қизиқиши ортганини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

“Экотуризмга бўлган талаб ортиб бораётганини ҳисобга олган ҳолда миллий боғларга ташрифлар сони ортиб бораётгани қайд этилмоқда. Ўтган йил охирида миллий боғларга 2,4 миллиондан ортиқ киши ташриф буюрди”, - деди Ермек Маржиқпаев Ҳукумат йиғилишида.
Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда Қозоғистон бўйлаб 16 та сайёҳлик маркази фаолият кўрсатади, улардан 7 таси миллий боғлар ҳудудида жойлашган.
“Ўтган йил давомида «Алтын-Эмель», “Шарын” ва “Иле-Алатау» миллий боғлари умумий қиймати қарийб 3 миллиард тенгелик 3 та янги сайёҳлик марказлари билан тўлдирилди”, - дея хулоса қилди вазир.
2023 йилда Қозоғистонга тўққиз миллиондан ортиқ хорижлик ташриф буюргани ҳақида аввал хабар берилган эди.